“Навқирон ёшлар”

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Ўзбекистон давлат филармонияси


ПРЕСС-РЕЛИЗ


11 март, соат 16:00 да “Мусиқа саройи” биносида Ўзбекистон давлат филармониясининг Сирдарё вилояти бўлинмаси қошидаги жамоатчилик асосида тузилган “Навқирон ёшлар” симфоник оркестри ижросида жаҳон ва ўзбек халқ композитрлари асарлари ҳамда замонавий куй ва қўшиқлардан тузилган концерт дастури бўлиб ўтади.

Концертда Ўзбекистон Республикасида ва шу жумладан  Сирдарё вилоятида бугунги кунда   олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, қўлга киритаётган зафарли   ютуқлари, хозирги кунда Республикамиз миқёсида барча жабхаларда олдинги қаторларни эгалаб бораётганликлари хақида ва шу қаторда  санъат сохасида хам ўз ўрнига эгалиги ва бунинг исботи мана шу муқаддас даргохда ўзларининг чиқишлари билан намоиш этилиши хақида гапирилади.

Дастурда “Майсаранинг иши” операсидан Майсара увертюраси, “ Оқ қуш кўли” балети   пралоги,  “Хожи дарға арияси”, “Тохир ва Зухра” операсидан Тохир ва Зухра дуэти, “Она Юртим”,  “Байрам Увертюраси”,  “Хоразмча рақс”,  “Менинг юртим”,  Дурандот операсидан “Калаф Арияси”,  “Ёр Ёр” ва “Қизлар рақси”, “Ўзбекистон”, “Сирдарё” каби куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилади.

Сахналаштирувчи режиссёр “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”                Асатилло Холиқов, бадиий рахбар Гулистон  ихтисослаштирилган  санъат мактаби директори Адахам  Саманов, сахналаштирувчи балетмейстер     “Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси” Барнохон Холиқова, дирижёр                                  Гулистон  ихтисослаштирилган  санъат мактаби ўқитувчиси                                              Дилмурот Тожибоев.

10-03-2020, 17:02 194 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий