I «Буюк Ипак Йўли» Халқаро Фольклор Мусиқа фестивали олдидан

Маданият ва санъатнинг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш, уни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, ёш авлод қалбида санъатга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини камол топтириш, давлатлараро, халқлараро дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, ижодий ҳамкорлик, маданий-маънавий муносабатлар доирасини халқаро миқёсда кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 май 371-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 11-13 июль кунлари Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида биринчи «Буюк Ипак Йўли» Халқаро Фольклор Мусиқа фестивали ўтказилади. 

«Буюк ипак йўли» халқаро фольклор мусиқа фестивали ҳар икки йилда бир марта уч босқичда ўтказилади. Унда қўшиқчилик санъати (алла, ўлан, лапар, терма, маросим қўшиқлари, халфачилик, бахшичилик ва ҳоказо), рақс санъати (турли ҳудудларга хос халқ рақслари), миллий қадим фольклор чолғучилик санъати (миллий мусиқа асбобларида асарлар ижроси) каби номинациялар бўйича танловлар ўтказилади.

Фестиваль асосий тадбирлари бўлиб ўтадиган Марғилон шаҳридаги Э.Вохидов номидаги истироҳат боғида фестивалнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари, фолькор жамоаларни танлов тадбирлари, илмий-ижодий конференция, хунармандларнинг кўргазмалари ва маҳорат дарслари, дорбозлар, кураш, миллий таомлар танловлари, фольклор-этнографик шоулар ва театр томошалари намойиш этилиши кўзда тутилган.

Фестиваль доирасида илмий-ижодий конференция ва танлов қатнашчилари иштирокида гала концерт ташкил этилади. 

«Буюк Ипак Йўли» Халқаро Фольклор Мусиқа фестивали Бухоро вилояти босқичи
«Буюк Ипак Йўли» Халқаро Фольклор Мусиқа фестивали Қашқадарё вилояти босқичи
Сурхондарё филармонияси бўлинмаси устоз Рахматулло Муминов билан фестивалга тайёргарлик жараёни
14-06-2019, 17:04 160 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий