Ўзбекистон миллий симфоник оркестри ҳамда “Гран-при” совриндорлари иштирокидаги концерт


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3813-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ўзбек халқининг ноёб мероси сифатида шаклланиб келган миллий, мумтоз ва замонавий мусиқа ҳамда оркестр ижрочилиги санъатини янада бойитиш, уларни ёш авлод онгига сингдириш, бу бебаҳо бойликларга чуқур ҳурмат ва ҳавас туйғуларини юксалтириш мақсадида 2018 йил 30 ноябрь куни “Туркистон” санъат саройида Ўзбекистон давлат филармонияси таркибидаги Миллий симфоник оркестри ҳамда “Global Music Partnership 2018” I Халқаро танловининг “Гран-при” совриндорлари иштирокида жонли концерти бўлиб ўтди. 




Концерт дастурида Ўзбекистон халқ артисти, Халқаро танловлар совриндори Рамиз Усманов, Даврон Зиёджонов, шунингдек Ўзбекистон давлат филармонияси  томонидан таклиф этилган чет эллик мехмон санъаткорлар Сара Драгон (Полша), Реика Самакото (Япония), Сара Джианнетти (Италия) каби яккахон солистлар иштирок этишди.  Дирижёр -  халқаро танловлар совриндори, асли ўзбекистонлик АКШда ижод қилиб келаётган Тигран Шиганян. Оркестр жўрлигидаги юракларга сокинлик бағишловчи куй-кўшиқлар томошабинларда катта таассурот қолдирди. Бу каби концерт дастурлар ҳорижий давлатлар билан маданий алоқалар ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантиришга, жаҳон халқлари мусиқа ва қўшиқчилик санъатининг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилишга хизмат қилади. 










5-12-2018, 11:59 645 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий